7 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш таъкидланган эди.

Шу муносабат билан, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, Республикада коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилди.

Бунда: «сариқ» ва «қизил» тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) «яшил» тоифага киритилади;

«яшил» ёки «сариқ» тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи «қизил» тоифага ўтказилади.

Тошкент шаҳрини «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратиш эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг таклифи асосида маҳаллалар, даҳалар, мавзелар кесимида амалга оширилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси

«Яшил» тоифадаги туман ва шаҳарлар: Амударё тумани, Беруний тумани, Қанликўл тумани, Қораўзак тумани, Кегейли тумани, Мўйноқ тумани, Нукус тумани, Тахтакўпир тумани, Тўрткўл тумани, Хўжайли тумани, Чимбой тумани, Шуманай тумани, Элликқалъа тумани, Тахиатош тумани, Бўзатов тумани

«Сариқ» тоифадаги туман ва шаҳарлар: йўқ

«Қизил» тоифадаги туман ва шаҳарлар: Нукус шаҳри, Қўнғирот тумани

Андижон вилояти

«Яшил» тоифадаги туман ва шаҳарлар: Хонобод шаҳри, Балиқчи тумани, Бўз тумани, Булоқбоши тумани, Избоскан тумани, Қўрғонтепа тумани, Марҳамат тумани, Улуғнор тумани, Хўжаобод тумани

«Сариқ» тоифадаги туман ва шаҳарлар: Жалақудуқ тумани, Шаҳрихон тумани

«Қизил» тоифадаги туман ва шаҳарлар: Андижон шаҳри, Олтинкўл тумани, Андижон тумани, Асака тумани, Пахтаобод тумани