17:15 / 15.05.2020
13386

Жефф Безос тарихдаги биринчи триллионерга айланиши мумкинлиги айтилди

Forbes маълумотига кўра, Жефф Безоснинг бойлиги бугунги кунда 143,9 млрд доллар деб баҳоланмоқда.

Жефф Безос / Фото: Phillip Faraone / Getty Images / Wired25

Amazon  асосчиси Жефф Безос бойлиги 1 трлн доллардан ошган илк инсонга айланиши мумкин. Бу ҳақда Comparisun маслаҳатлар сервиси тадқиқотида айтилмоқда.

Компания экспертларининг фикрича, Безосга хотини билан ажрашгани учун 38 млрд доллар йўқотгани ҳам, коронавирус пандемияси ҳам халақит бермайди. Унинг капитали қиймати кейинги беш йилда йилига ўртача 34 фоиздан ўсди. Мана шу кетишда Безос 2026 йилга келиб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин, деб ҳисобламоқда таҳлилчилар.

Forbes маълумотига кўра, Безоснинг бойлиги бугунги кунда 143,9 млрд доллар деб баҳоланмоқда.

Бойлиги триллион долларга етиши мумкин бўлганлар орасида Amazon асосчисидан кейин хитойлик девелопер Сюй Цзяинь турибди. Comparisun таҳлилчиларининг фикрича, у Безосдан бир йил кейин триллионерга айланади. Alibaba Group асосчиси Жек Манинг бойлиги 2030 йилда бир триллион долларга етади.

Тадқиқотда Facebook асосчиси Марк Цукерберг 2036 йилда тарихдаги энг ёш триллионерга айланиши мумкинлиги айтилган.

Top