Сардоба техноген фалокати бўйича маҳаллий хабар бериш тизими ишлаб чиқилиши керак эди – ФВВ
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Комилжон Арипов Сардоба фожиаси бўйича аҳолини хабардор қилиш тизимидаги камчиликлар ва келгусида қилинадиган ишлар бўйича изоҳ берди.
«2017 йилда корхона томонидан аҳолини техноген фалокатдан хабардор қилиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилган. 6 километр узунликда Навбаҳор, Чўлқувват, Қўрғонтепа, Янги Қишлоқ, Гулистон, Тоҳаристон, Чаманзор ҳудудларига хабар берувчи товушли воситалар ўрнатиш белгиланган.
Хабар бериш тизими 3та босқичдан иборат. Биринчиси – марказлашган бўлиб, республика даражасида бўлади. Иккинчиси – маҳаллий миқёсда хабар бериш. Бунда сув омборига яқин ўша ҳудудлар киради ва охирги босқич объектнинг ички қисмида рўй берган фалокатдан хабар қилиш.
Сардоба техноген фалокати бўйича маҳаллий хабар бериш тизими ишлаб чиқилиши керак эди. «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунга кўра, фалокат ҳақида хабар бериш объект раҳбарияти зиммасига юклатилган. Аҳолига хабар бериш тизими жуда қиммат туради. Омборда сув маълум сатҳга кўтарилганда 1 соат ичида автоматик тарзда хабар бериши керак», деди Арипов.
ФВВ вакилининг қўшимча қилишича, фалокатнинг биринчи кунидаёқ аҳолини хабардор қилиш учун қисқа рақамли 12-05 call-маркази ташкил қилинди. Ҳозирги вақтгача 7 449та қўнғироқлар қабул қилинган. Фуқаролар фалокат нима сабабдан содир бўлгани, қанча одам вафот этгани, қанақа ёрдам кераклиги ҳақида энг кўп (5 661та қўнғироқ) сўрашган.
Шунингдек, одамлар озиқ-овқат, кийим-кечак, чорва ва уй ҳайвонларини топиш, қариндошларини, ҳужжатларини излаш, қутқарув ёрдами сўраб қўнғироқ қилишган. Мурожаатлар ҳокимиятларга йўналтирилиб, керакли ёрдам берилган. Ҳозир ҳам кунига 20-30та қўнғироқ бўлаётгани айтилди.
Мавзуга оид
10:46 / 15.11.2024
Қоидабузарлик қилган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
20:33 / 14.10.2024