Андижонда ўз жонига қасд қилган боғча мудираси вафот этди
Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 11-мактабгача таълим муассасаси мудираси, 4 май куни яшаш хонадонида ўзини осган Гулчеҳрахон Хўжақулова оламдан ўтди. Бу маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
Гулчеҳра Хўжақулова оғир ҳолатда Балиқчи туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилганди. Аммо уни ҳушига келтиришга уринишлар фойда бермаган ва 17 май куни унинг жони узилган.
Унинг ўз жонига қасд қилишига боғчада ўтган йили олиб борилган қурилиш ишларининг қабул қилишдаги муаммолар таъсир қилгани тахмин қилинмоқда.
Ушбу суиқасд ҳолати Балиқчи туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Бундан аввалроқ Kun.uz сайти мухбирлари ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказиб, сайтда «Андижон вилоятида ишини йўқотган боғча мудираси ўз жонига қасд қилди. Унинг ходимлари ва раҳбарлари нима дейди?» сарлавҳали материал эълон қилинганди.