Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, шамол тезлиги сониясига 15-25 метрни ташкил этган.
Натижада айрим корхона, ташкилот ва кўп қаватли турар жойларнинг том қисмига зарар етган.

«Ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш мақсадида Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 3та махсус техника ва 20 нафар шахсий таркиб жалб этилиб, зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», – дейилади ФВВ хабарида.

«Айни дамда «Хоразм худудий электр тармоқлари» АЖ ҳам юзага келган аварияларни бартараф этиб, навбатма-навбат электр узилишларини бартараф қилишмоқда. Қисқа муддатда аварияларни бартараф қилиб, электр энергияси етказилади», – дейилади Хоразм вилояти ҳокимининг Telegram`даги каналида.


Бу йилги баҳор Ўзбекистонда қатор талафотлар билан кечмоқда. 27 апрель куни Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган кучли шамол оқибатида бир киши вафот этиб, 41 киши жароҳат олган эди.
Табиий офат Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларига етказган зарар давлат бюджетига камида юз миллиард сўмга тушди.















