Жаҳон | 07:57 / 19.05.2020
8215
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ва Бангладешда циклон сабабли миллионлаб одамлар эвакуацияси бошланди

Ҳиндистон ва Бангладешда кучли циклон яқинлашаётгани сабабли хавф остида бўлган ҳудудлардан 2 млндан кўпроқ одам эвакуация қилиниши бошланди. 

Бу ҳақда Ҳиндистон ОАВ хабар берди. Айни вақтда “Амфан” деб номланган ушбу циклон Бенгал кўрфазида ҳаракатланиб, ундаги шамолнинг максимал тезлиги 265 км/соатни ташкил қилмоқда. Циклон Ҳиндистон ва Бангладешга 20 май куни ёпирилиши кутилмоқда. У ўзи билан кучли ёмғирлар ва 165 км/соатлик шамол олиб келиши айтилмоқда.

Маҳаллий об-ҳаво мутахассислари циклон 2007 йилдан бери энг кучлиси бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. Ўшанда “Сидр” циклони 3 мингдан кўпроқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган.

Одамлар бошпаналарда жойлаштирилмоқда, улардан коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида ниқоблар ва қўлқоплар тақиб юриш сўралган.

Шунингдек, икки давлатда вазият коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида киритилган чекловлар сабабли мураккаблашган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид