Инглиз нашри – badlefthook.com сайти Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси, профессионал боксда икки йўналиш чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳақида катта мақола тайёрлади. Мазкур мақола ўзбек тилига таржима қилинган ҳолда тақдим этилади.

Муроджон Аҳмадалиев

Иккита синган оёқ, бокснинг сирли усуллари ва Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик йўли ҳақида

«Менга энди ҳеч қачон юра олмаслигимни, энди бокс туша олмаслигимни айтишганди», - дейди Муроджон Аҳмадалиев таржимони Алик Фролов орқали. «MJ» болалиги, қийинчиликлар ҳақида гапираётганида унинг овозидан ҳис-ҳаяжон сезилиб турарди.

Ўтган йилнинг апрель ойида DAZN ва Matchroom Boxing билан шартнома имзоланганидан сўнг боксчининг фаолиятида портлаш юзага келди. Жоэль Диас қўл остидаги 25 ёшли спортчи профессионал боксдаги саккизта жангдаёқ иккита чемпионлик камарини қўлга киритди. Жангларнинг сўнгида у январь ойида Даниель Романни мағлуб этди.

Ушбу муваффақиятлар ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Муроджон бунгача қаттиқ меҳнат қилди. 9 ёшида у «уй боласи» сифатида отасига, оиласига ёрдамлашарди. Ота-она, иккита опаси билан Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида яшайдиган Муроджннинг мақсадлари юқори эди.

«Бизда деярли ҳеч нарса йўқ эди», - дейди Кака. «Кака» - унинг лақаби. Муроджон ёшлигида футболни, жумладан бразилиялик плеймейкернинг ўйинларини яхши кўрарди ва унинг футболкасини кийиб юрарди.

«Ёзда паркда ишлаганман, кунлик маош қарийб 2 долларни ташкил этарди»

«Қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёр эдим. Вақтида ёзда паркда ишлаганман. У ерга ташриф буюрувчилар суратга тушишарди. Менинг ишим ким суратга олса, уларни тезда ишлаб, эгаларига топширишдан иборат эди. Паркда менга рақобатчилар ҳам бор эди, шунинг учун мендан бу ишни қилишда тезкорлик талаб этиларди.

Муроджон суратларни тайёрлаш учун уч миль (4 километрдан ортиқроқ - изоҳ муал.) югурарди, қайтишда яна шунча масофани босиб ўтарди. Рақобатчиларда алтернатив транспорт воситаси бўлсада, у тезроқ ҳаракат қиларди.