Жаҳон | 15:42 / 19.05.2020
11232
2 дақиқада ўқилади

Пандемия Европа автомобиль бозорини инқирозга учратди

Айниқса, пандемиядан энг кўп жабр кўрган ва коронавирус тарқалишига қарши курашда қатъий чоралар қўллаган мамлакатларда янги автомобиллар сотуви кескин камайиб кетди.

Фото: DPA

Коронавирус пандемияси Европа автомобиль бозорларининг қулашига олиб келди. Апрелда ЕИда янги енгил автомобиллар сотуви ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 76,3 фоизга пасайди, деб хабар берди Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси.

Маълумот берилишича, бу 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида савдо кўрсаткичи 38,5 фоизга пасайган. Ушбу статистикага ЕИ мамлакатлари, Исландия, Норвегия, Швейцария ва Буюк Британия киритилган.  

Бунда пандемиядан энг кўп жабр кўрган ва коронавирус тарқалишига қарши курашда қатъий чоралар қўллаган мамлакатларда янги автомобиллар сотуви кескин камайиб кетди - Италия (97,6 фоиз), Испания (96,5 фоиз), Бельгия (90,1 фоиз), Франция (88,8 фоиз), Ирландия (96,1 фоиз), Буюк Британия (97,3 фоиз). Германияда апрель ойида автомобиллар савдоси 61,1 фозга пасайган.

Автомобиль бозорининг қулашига ишлаб чиқаришнинг бир неча ҳафтага тўхтаб қолиши ҳамда дилерлик марказларининг ёпилиши сабаб бўлди, дея қайд этади ACEA.

Мавзуга оид