Япония расмийлари вирус тарқалиши олдини олиш учун тоғга кўтарилишни истовчиларга унинг ёнбағирларини ёпишга қарор қилишди. 

“Япониянинг энг баланд чўққисига олиб борувчи 4 та асосий йўналишдан 3 тасини бошқарувчи Сидзуока префектураси маъмурияти жорий йилда тоғга чиқиш учун йўналишлардан бирортаси очилмаслигини эълон қилди”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, Яманаси префектураси ҳам чўққига кўтарилишда қўлланувчи 4-йўналишнинг ёпилиши ҳақида эълон қилган. Фудзиямага кўтарилиш мавсуми одатда июлдан сентябргача давом этади.