Сирдарё вилоятидаги “METAL BETON SANOAT” МЧЖ бугунги кунда “NANO” бренди остида 32 турдаги қуруқ қурилиш қоришмалари ва 10 турдаги эмульсия маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда.
Корхона 1 гектар майдонда жойлашган бўлиб, Туркия ва Италия давлатларининг OSK компанияси ишлаб чиқарган энг сўнгги замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 300 минг тоннага тенг.
Корхона ишга туширилиши натижасида 30га яқин киши иш билан таъминланган. Барча маҳсулотлар Европа стандартлари ва O'z DSt ISO 9001:2015 сертификатига асосан сифат менежменти остида ишлаб чиқарилади.




Бугунги кунда корхона қуруқ қурилиш қоришмалари ва эмульсия маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи корхона ҳисобланади.
Маҳсулотлар республикамизнинг барча ҳудудларига етказиб берилмоқда. Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон каби қўшни давлатларга экспорт қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Корхонанинг йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 36 млрд. сўмни ташкил қилиб, шундан 18 млрд. сўмлик маҳсулотни экспортга йуналтириш мўлжалланган.
Таъкидлаш жоизки, “NANO” маҳсулотларининг сифат даражаси қурувчи ташкилотлар, мутахассислар ва оддий истеъмолчилар томонидан доимий равишда юқори баҳоланиб, эътироф этиб келинмоқда.





Шунингдек, ушбу заводга туташ ҳудудда, 5 гектар ер майдонида яна бир корхона -























