Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиялик тадбиркор товуқ оёқларидан 140 долларлик туфлилар тайёрламоқда
Индонезиялик 25 ёшли тадбиркор Нурмон Рамдхоний товуқ оёқларидан чарм туфлилар тайёрлаб, уларни 35 доллардан 140 долларгача нархда сотмоқда.
Бу ҳақда Business Insider нашри маълум қилди. Ёш тадбиркор бу мақсадда 6 кишидан иборат жамоа тўплаган. Унга товуқ оёқлари терисидан пойабзал тайёрлашда фойдаланиш ғоясини отаси берган. Тадбиркорнинг отасида бундай ғоя пайдо бўлишига товуқ оёқлари панжаларидаги тирноқларидан тиззаларигача экзотик судралиб юрувчи ҳайвонларнинг терисига ўхшаш сиртга эгалиги туртки берган.
“Индонезиядаги тез тамаддихоналар товуқ оёқларини кўп миқдорда ташлаб юбориши сабабли бундай терини танладик. Ушбу маҳсулот кўпроқ фойда келтиришини истаймиз”, деб айтган тадбиркорнинг ўзи.

У шундай йўл билан териси юқоридаги мақсадларда қўлланилувчи тимсоҳлар ва илонларни ҳимояламоқчи, чунки улардан баъзилари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолган. Рамдхонийнинг таъкидлашича, товуқ оёқларидан олинадиган тери ҳам “ҳашаматли” кўринади.
Тадбиркор ва яна 5 киши, жумладан отаси пойабзалларни қўлда тайёрлашади. Тери гўшт ва суякдан ажратилади, қуритилади ва бир-бирига тикиб улаб чиқилади. Бир дона эркаклар туфлисига 45 та товуқ оёғи ва 10 кун вақт кетади. Hirka деб номланган ушбу компания 2017 йилдан бери пойабзал ишлаб чиқаради.
Тадбиркорларнинг таъкидлашича, харидорларга уларнинг маҳсулотлари ёқади: пойабзал қулай бўлиб, чиройли кўринишга эга. “Товар мижозларга етиб борган ҳар сафар, улар кутганларидан ҳам аълороқ бўлиб чиқади. Уларга ҳаттоки пойабзал қутиларимиз ҳам ёқади. Ҳанузгача барча фикрлар фақатгина ижобий бўлган”, деб таъкидлаб ўтган тадбиркор.
Мавзуга оид
14:58 / 28.04.2026
Бонд омборларига бренд кийимлар ва пойабзаллар жойлаштирилмайди, нега?
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026