«15 мартдан ҳисоблайдиган бўлсак, тиббиёт ходимлари орасида 300дан ортиқ вирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди.
Энг кўп аниқланган ҳолат – инфекция биринчи кириб келган даврга тўғри келмоқда. Сабаби биринчидан, тиббиёт ходимлари ҳам, аҳоли ҳам бу инфекцияга тайёр эмас эдик. Нимага тайёр эмас эдик? Ниқобларимиз ҳам, комбинезонларимиз ҳам бор эди. Лекин уларни тўғри ишлатиб, тўғри фойдаланиб фаолият кўрсатмаслигимиз натижасида мана шундай ҳолатлар юзага келган.
Бугунги кунга келиб 300дан ортиқ шундай ҳолат бор», деди вазир ўринбосари.
– Навоий вилояти 4 май куни коронавирусдан холи ҳудудга айланганди, 6 май куни вилоят «яшил» ҳудуд деб эълон қилинди. 8 майда эса вилоят марказида карантин тадбирлари кучайтирилди, 9 майдан янги ҳолатлар аниқлана бошлади. Янги ҳолатлар қаердан чиқяпти?
– Шуни айтиб ўтиш керакки, бунда ҳудудлараро миграция ҳам бор. Aсосий сабаб – касаллик бемор билан мулоқотда бўлган инсонларда келиб чиқмоқда. Тўғри айтдингиз, Навоий вилояти «яшил ҳудуд» эди, касал беморимиз йўқ эди. Лекин бугунги кунда (23 май ҳолатига – таҳр.) Навоий вилоятида 72 беморимиз қайд этилган. Икки ҳафта олдин Навоий вилоятида умуман беморимиз йўқ эди. Бу асосан Зарафшон шаҳрида.
Касаллик асосан бемор билан алоқада бўлганлар орасида аниқланмоқда. Бугун ҳеч қайси ҳудуд «мен яшилман», «яшил ҳудудга кирганман», дейиши керак эмас. Нафақат ҳудуд, туман, маҳалла, керак бўлса оила ҳам «яшил ҳудуд»га кирганман, дейиши мумкин эмас. Бир соатда эмас, бир зумда ҳам ўзгариши мумкин. Вирус одамдан-одамга тез юқади.
Санитария-эпидемиология талабларига риоя этмаслик оқибатида бу ҳолатлар келиб чиқмоқда. Навоий вилоятини «қизил» ҳудудга киритиш бўйича махсус комиссияга таклиф киритилган. Тез кунда ўзгартириш киритилади.
– Коронавируснинг аҳоли орасида тарқалишига сабаб карантин қоидаларининг эркинлаштирилгани, аҳолининг ўзи ҳам масъулиятсизликка йўл қўяётгани эмасми?
– Секин-секин карантин чекловлари олиб ташланмоқда. Бундай пайтда аҳоли яна, яна ва яна карантин қоидаларига риоя этиши керак. Тўғри айтяпсиз, агар аҳоли карантин чекловларига риоя этмаса, касаллик янада кўпайиш ҳолатларига олиб келади.
– Вирусга чалинган беморлар назоратга олинганми? Ҳозирда касаллик қайталаниш ҳолатлари кузатилмаяптими?















