Жамият | 08:59 / 26.05.2020
12389
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 96 ёшли фуқаронинг томорқасидан 122 туп кўкнори топилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 19 май куни соат 11:20да Самарқанд вилояти Жомбой туман ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори 2020” тадбири ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Унинг давомида, Жомбой туман Ғоровтепа қишлоғида яшовчи 96 ёшли Ғ.Т.нинг яшаш уйи ҳовлисидаги томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида экилган жами 122 туп яшил рангли, ўткир ҳидли, «кўкнор» гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланиб, ушбу 122 туп ўсимликлар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид