Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардобадаги тошқиндан зарар кўрган ҳудудлардан 60 тонна чиқинди олиб чиқилди - ФВВ
Сардобадаги сув тошқинида талафот кўрган туманлар ҳудудида жойлашган 5 171та уй лойқадан тозаланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов АОКАда ўтказилган брифингда Сардобадаги сув тошқини талафотларини бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳозиргача тошқиндан талафот кўрган туманлар ҳудудида жойлашган 5 171та уй лойқадан тозаланиб, 60 тонна чиқинди олиб чиқилган.
«Тошқин натижасида нобуд бўлган уй ҳайвонлари кўмилиб, улар кўмилган ҳудудлар дезинфекция қилинди. Шунингдек, ёнғин профилкатикаси доирасида репсубликанинг турли ҳудудларидан келган ҳашарчи қурувчиларнинг ётоқ жойлари шароити ўрганиб чиқилди», дея маълум қилди Мурод Содиқов.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда талафот кўрган 1 773та уйда таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ижтимоий объектлар ва аҳоли яшаш манзиллари дезинфекция қилинмоқда.
«Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманларидаги 5005та хонадон ва 26та ижтимоий соҳа объектларига жойлаштирилган 15 036 нафар аҳоли ва 12 630 нафар ҳарбий хизматчилар, ҳашарчиларга тоза, дезинфекция қилинган сувлар етказиб берилмоқда», дея қайд этди вазирлик вакили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирлик томонидан талафот кўрган 4 35та хонадон эгаларига уларга тўланадиган компенсация пулларини тушириш учун янги пластик карталар очиб берилгани, фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш ишлари давом этаётгани ҳақида ҳам маълумот берилган эди.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
17:16 / 23.01.2023