Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жалолиддин Мангубердининг дунё тарихида тутган ўрни» мавзусида халқаро конференция ўтказилади
Ўзбекистонда Жалолиддин Мангуберди жасоратини кенг тарғиб қилиш режалаштирилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ватанимиз шонли тарихида ўчмас из қолдирган довюрак саркарда Жалолиддин Мангуберди жасоратини кенг тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмиталарининг 2021 йил ноябрь ойида “Жалолиддин Мангубердининг дунё тарихида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
“Жалолиддин Мангубердининг дунё тарихида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби, Жалолиддин Мангубердининг дунё тарихида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
“Жалолиддин Мангубердининг дунё тарихида тутган ўрни” мавзуида халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси тасдиқланади. Молия вазирлиги мазкур харажатлар сметасига асосан Республика Маънавият ва маърифат марказига 2021 йилда тегишлилиги бўйича бюджет маблағларини ажратилишини кўзда тутади. Бунда, Ташкилий қўмитага заруратга қараб сметанинг умумий суммаси доирасида харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат берилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифалари билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатларга экспедициялар уюштириш борасидаги ишлаб чиқилган илмий лойиҳаларига тегишли грант лойиҳаларини жалб этиш ва ажратиш чораларини кўради.
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “Жалолиддин Мангуберди” фонди “Ким Ватанга қалқон бўлса, мендирман ўша!” шиори остида Жалолиддин Мангуберди ватанпарварлиги ва жасоратини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Жалолиддин Мангуберди изидан” экспедицияси ва ишчи гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хориждаги илмий-маърифий марказлар билан алоқалар ўрнатиш, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда чет элларга сафарлар уюштириш, ҳамда чиқиш визаларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади.
Мавзуга оид
14:30 / 18.03.2026
Термизда Ўзбекистон–Россия конференцияси бўлиб ўтади
20:31 / 13.11.2025
ЮНЕСКО Бош конференция юқори даражада ўтказилгани туфайли Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
08:05 / 30.09.2025
Ўзбекистон Аксилкоррупция ташаббуси аъзосига айланди
09:56 / 12.07.2025