– Сардобадаги фалокатнинг илк соатларида сув омборидан чиққан сув Арнасойга йўналтирилгани, дамбадан сув чиқиши камайгани маълум қилинганди. Бироқ бу маълумот ҳақиқатдан узоқ бўлиб чиқди. Тўғондан сув кун давомида чиқиб турди, натижада Қозоғистондаги минглаб уйлар ҳам сув остида қолди. Бу даражадаги хатога йўл қўйиш, эҳтимолий хавф даражасини баҳолай олмасликнинг сабаблари нима бўлиши мумкин? Наҳотки, Ўзбекистонда ирригация тизими, гидротехник иншоотлар билан ишлаш шу қадар орқада қолган?

– Сардоба фожиаси ва Тошкент метрополитенида кузатилган ҳолатларнинг ҳаммаси биз кўриб турган натижалар, холос. Аслида, биз натижалар билан эмас, уни юзага чиқарган сабаблар билан ишлашимиз керак. Бу шунчаки оддий авария эмас, Ўзбекистондаги қурилиш соҳасига оид бутун жараённи кўрсатиб берадиган ҳолат деб ўйлайман.

Сув оқими Арнасойга йўналтирилган. Сардоба аҳолиси Жиззахдаги мактаб ва коллежларга жойлаштирилмоқда

Давлат бу масалага жиддий эътибор қаратиши ва ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиши, амалиётга жорий қилиши лозим.

Биринчи навбатда, бундай объектлар тендер асосида қурилиш учун топширилиши лозим. Масалан, Канадада қиймати 25 минг АҚШ долларидан юқори бўлган ҳар қандай лойиҳа: оддий маҳсулотни сотиб олишдан тортиб, қурилишгача бўлган ҳар қандай иш шаффоф тарзда тендерлар асосида ҳал қилинади.

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов ҳар битта сув омбор қурилаётган жойнинг рельефидан келиб чиқиб, унинг конструкцияси танланиши, рельеф ясси бўлган жойларда, асосан, тупроқ-тош аралаш тўғонлар, икки тоғ орасидаги дараларда эса бетон ёки темир конструкцияли тўғонлар қурилишини