Жаҳон | 17:20 / 09.06.2020
9273
2 дақиқада ўқилади

Зеленский халқни қўллаб-қувватлаш учун коронавирус юқтирмоқчи бўлганлигини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский коронавирусдан қўрқмаслигини ва уни юқтирмоқчи бўлганлигини айтди.

Фото: AP

"Одамларга осон бўлиши учун ушбу босқични ўзимда синаб кўришни истагандим. Тушкунликка тушган пайтимизда тўпландик. Мен "Келинглар, мен касаллик юқтираман, мени изоляция қиламиз", дедим, - деди у "Украинская правда"га берган интервьюсида.

"Одамлар бу қўрқинчли эканлигини, касалликка чалиниш мумкинлигини тушунишлари учун. Буни ўзимда ўтказмоқчи эдим. Аммо улар бу вабо эмаслигини тушуниб етишлари учун. Тушкунликка тушмасликлари учун. Дастлаб жудаям қўрқинчли бўлганди, одамлар ҳаммамиз ўлиб кетамиз деб ўйлаганди", -дея қайд этди у.

Зеленский бу "жудаям ортиқча" эканлиги учун ушбу ғоядан воз кечишганини айтди.

"Бу мураккаб эмасди. Аммо мени оилам кечирмасди. Умуман олганда, улар ҳақ бўларди", - деб қўшиб қўйди у.

Охирги маълумотларга кўра, Украинада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 27856та ҳолат қайд этилган, 810 киши вафот этган.

Мавзуга оид