
«Қадрли дўстлар, сизларга шуни маълум қиламизки, «Mega Planet» савдо-кўнгилочар марказимизда намозхона иш фаолиятини бошлади», дейилади хабарда.

Қайд этиш жоиз, 2019 йил январидаги президент фармони асосида Ўзбекистондаги аэропортлар, темирйўл ва автомобиль вокзалларида ибодат хоналари ташкил қилина бошланди. Бундан аввалроқ, 2017 йил кузида Тошкент халқаро аэропортида намозхона очилган, 2018 йилда Қуръон ва Ҳадис мусобақалари ташкил этилган эди.
2020 йил февралида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасида Ўзбекистон бўйлаб маълум жойларда таҳоратхона ва намозхоналар ташкил этилиши назарда тутилган эди. Қарор имзоланган тақдирда, жамоат жойларида таҳорат ва ибодат қилиш жойларига хос намунавий талаблар ишлаб чиқилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат департаменти 2018 йил охирида Ўзбекистонни диний эркинлик бўйича «қора рўйхат»дан чиқарди
















