3D, панорама, автофилтр, селфи форматидаги суратлар одатий бўлиб қолган бугунги кунда қачондир объектни аранг илғаш мумкин бўлган оқ-қора суратлар бўлганини тасаввур қилиш қийин.
Инсоният тарихида илк суратнинг пайдо бўлиши катта воқелик эди. Қуйида энг биринчи фототасвирлар эволюциясини тақдим этамиз.
Энг биринчи фотография
Дунёдаги энг биринчи сурат француз фотографи Жозеф Нисефор Непс томонидан 1826 йилда туширилган. «Ойнадан кўринган Ле Гра манзараси» суратини тушириш учун 8 соат талаб этилган.

Илк рангли сурат
1861 йилда инглиз физиги Жеймс Максвелл томонидан туширилган «Тартан тасмаси» фотография тарихидаги илк рангли сурат ҳисобланади. Максвелл Лондон қироллик институтида рангли кўришнинг ўзига хосликлари ҳақида маъруза ўқиш чоғида рангли тартан тасмасининг ўзи туширган суратини намойиш қилади.

Инсон акс этган илк сурат
1838 йилда фотография асосчиларидан бири Луи Дагер Париждаги дю Тампль булварини суратга туширади. 10 дақиқа давомида туширилган бу суратда кўчадаги одам тасвирланган (пастки чап бурчакда).

Илк фотомонтаж
1858 йилда Генри Пич Робинсон бешта негативдан фойдаланган ҳолда бемор қизнинг ўпка силидан вафоти акслантирилган суратни туширади. Бу фотомонтаж қўлланилган илк сурат ҳисобланади.

Илк автопортрет
Америкалик фотограф Меттю Бред илк автопортрет муаллифи саналади. Фотограф 1875 йилда ўзини ўзи суратга туширган.

Ҳаводан туширилган биринчи сурат

















