Ўзбекистон | 12:00 / 15.06.2020
32496
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда абитуриентлар учун бепул «онлайн-репетитор» ишга туширилди

Ўзбекистонда «Online-maktab» телеканалида бугундан бошлаб «Онлайн-репетитор» рукни остида тестга тайёрлаш курслари бошланди. Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов хабар қилди.

Қайд этилишича, энди мамлакатнинг исталган жойидан бемалол уйда ўтириб Давлат тест марказининг тестларига тайёргарлик кўрса бўлади.

“Умрида биринчи бор олий таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонга тайёрланаётган битирувчиларимизда, албатта, ҳаяжон босиб тестни қандай тўлдириш, ўзини қандай тутиш каби масалаларда ҳам хато қилиб қўйиш хавфи юқори. Шу билан биргаликда, ҳамманинг ҳам ҳозирги ёзги таътил вақтида репетиторга бориш имкони йўқ”, - деб ёзади Ш. Шерматов.

Вазирнинг таъкидлашича, 15 ва 16 июнь кунига мўлжалланган жадваллар расмий телеграм каналда эълон қилинди, кейинги кунларнинг дарс жадвалини https://t.me/uzedu каналида кузатиб бориш мумкинлиги айтилади.

Мавзуга оид