Жамият | 11:56 / 16.06.2020
12173
2 дақиқада ўқилади

Навоийда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи қурбон бўлди

ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 20:40ларда Навоий вилояти, Хатирчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 “Зарафшон тракти” автомобиль йўлининг 135-км.да ҳайдовчи, 1987 й.т. Х.М. “Скания” русумли юк транспорт воситасини “Хатирчи-Навоий” йўналиши бўйича бошқариб кетаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1994 й.т. Ш.Б. бошқарувида бўлган “Форд” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Скания” русумли юк транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.М. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. “Форд” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Б. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.  

Мавзуга оид