Ўзбекистон | 11:31 / 16.06.2020
10978
1 дақиқада ўқилади

Республика таълим марказига янги директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказига янги директор тайинланди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири буйруғи билан Шуҳрат Сатторов Республика таълим маркази директори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февраль ойидан бери Шуҳрат Сатторов мазкур марказда директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шуҳрат Сатторов 2004-2008 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика, 2008-2009 йилларда Пуна университети (Ҳиндистон Республикаси)нинг Оммавий алоқалар ва журналистика факультетида таҳсил олган.

2018-2020 йилларда Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида Давлат, бизнес ва тадбиркорлик факультетида магистратура йўналишини тамомлаган.

Республика таълим маркази директори лавозимида ишлаб келган Ҳикматилла Даминов Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид