Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим вазирлиги ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар учун йўриқномани эълон қилди
Имтиҳонлар тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиб, имтиҳон жараёнларининг видеоёзувлари сақланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун ОТМда касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди.
Вазирлик хабарига кўра, касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этишда абитуриент имтиҳонга шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши лозим.
Таъкидланишича, абитуриентлар имтиҳонга тиббий ниқоб ва қўлқопда киритилади.
Имтиҳонга кириш олдидан ҳар бир абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчанади. Тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган абитуриентлар имтиҳонларга қўйилмайди.
Билдирилишича, ижодий имтиҳонда битта абитуриент учун ярим соатдан бир соатгача вақт ажратилади.
Имтиҳонлар тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиб, имтиҳон жараёнларининг видеоёзувлари сақланади.
Имтиҳон натижалари тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Мавзуга оид
20:12 / 27.06.2026
Ўзбекистоннинг 24 та олий таълим муассасаси топ-1000 талик рўйхатга киритилди
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
10:13 / 13.06.2026
Талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби тасдиқланди
15:23 / 01.06.2026