Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, президентнинг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ–5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан қуйидагилар:
таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, унинг ташкилий тузилмаси, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) томонидан амалга оширилади;
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб академик лицейда тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий қилиниши, қабул тартиби ва параметрлари, шунингдек, ўқиш учун тўлов миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланади;
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга;
академик лицей педагог ходимларининг меҳнатини нормалаштириш ТДЮУ томонидан амалга оширилади;
академик лицейда хорижий ҳамкорлар билан келишув асосида қўшма таълим дастурлари амалга оширилади.
Қуйидагилар академик лицей фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ўқувчиларнинг илмий-интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш;
ўқувчиларни келгусида “юриспруденция” йўналиши бўйича олий таълим муассасаларида ўқишга тайёрлашга мўлжалланган фанларни танлаш имконияти берилган замонавий ўқув дастурларини жорий қилиш;
гуманитар ва ҳуқуқий фанларни чуқур ўрганишини ташкил этиш, ўқувчиларнинг чет тиллари ва ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштириши, уларда ижодий фикрлашни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

















