Трамп коронавирус сабабли Хитой билан савдо битимини бекор қилишга қарор қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг савдо бўйича маслаҳатчиси Питер Наварронинг таъкидлашича, Трамп коронавирус Хитойдан тарқалгани ҳақидаги тахминлар ортида Хитой билан савдо келишувини бекор қилишга қарор қилди.
Трампнинг фикрича, айнан Пекин коронавируснинг бутун дунёга тарқалишига йўл бериб, пандемиянинг келиб чиқишига сабабчи ҳисобланади.
“У тўхтатилди”, деб айтган Fox News телеканали эфирида битим тугатилгани ҳақида саволга жавобан Наварро.
“Мана бурилувчи он. Улар [Хитой вакиллари] бу ерга 15 январда савдо битимини имзолашга келишди, бунгача эса улар вирус тарқалаётганини билишганда 2 ой ўтиб бўлган”, деб айтган Наварро.
АҚШ ва Хитой 15 январда савдо келишувининг биринчи қисмини имзолаган. Бу битим доирасида Вашингтон Хитойнинг 250 млрд долларлик товарларига 25 фоизлик ва 120 млрд долларлик товарларига 7,5 фоизлик божни сақлаб қолган. Битим, шунингдек, Хитой яқин 2 йил ичида АҚШда ишлаб чиқарилган 75 млрд долларлик саноат маҳсулотлари, 50 млрд долларлик энергия ташувчилар, 40 млрд доллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда 35-40 млрд долларлик хизматларни сотиб олишини кўзда тутган.
Расман Пекин ва Вашингтон ҳали ҳам савдо битими доирасидаги мажбуриятларини бажаришга тайёрликларини билдиришмоқда, бироқ Хитой АҚШни протекционизм сиёсатини юритишда ва шу билан битимни амалга оширишга халақит қилишда айбламоқда. АҚШ эса Пекиннинг коронавирусга қарши курашдаги сиёсати қанчалик тўғри бўлганини аниқлаш учун тергов бошлаган ва Хитойнинг айби исботланса, уни жиддий оқибатлар кутаётганини истисно қилмаяпти.
Мавзуга оид
23:44 / 31.10.2024
Республикачи Шварценеггер сайловда демократ Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлашини айтди
22:23 / 30.10.2024
АҚШ Россия «дўстларига» қарши санкциялар киритди
22:15 / 29.10.2024
АҚШ ва Европа нима сабабдан турлича иқтисодий қийинчиликларга дуч келяпти?
22:11 / 29.10.2024