Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилшода Мирзажонова АОКАда ўтказилган брифингда хотин-қизлар учун қўшимча 4 фоизли грант ажратилиши тартиби ҳақида маълумот берди.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, қўшимча грант учун тавсияномалар бериш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ва унинг вилоят бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимларида махсус ишчи гуруҳлари тузилади.
«Грантга талабгор бўлган қизларнинг ҳужжатларини қабул қилиш туман, шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан амалга оширилади. Туман, шаҳар ишчи гуруҳ таркибига туман, шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, молия бўлими бошлиғи, ички ишлар бўлими бошлиғи, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, халқ таълими бўлими бошлиғи, мактабгача таълим бўлими бошлиғи, Ёшлар Иттифоқи туман, шаҳар кенгаши раиси киритилади.
Тавсияномалар ҳақиқий эгасига бориб етиши шарт. Туман шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан талабгор қизларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олиш муддати жорий йил 24 июндан 10 июлгача этиб белгиланди», дея қайд этди Дилшода Мирзажонова.
Маълум қилинишича, талабгор қизлар қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:
- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири номига ариза;
- Грант олиш учун белгиланган талаблардан бирига тўғри келишини тасдиқловчи ҳужжатлар (иловаси, билан);
- Маълумотнома, объективка;
- Умумтаълим мактаби ёки ўрта махсус касб-ҳунар муассасасидан маълумотнома;
- Паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
Талабгорларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ва грант асосида ўқишга тавсия этилган қизлар рўйхати ишчи гуруҳ баёни асосида тасдиқланади. Сўнг барча керакли ҳужжатлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вилоят бошқармаларига, сўнг вазирликка юборилади. 15 июлга қадар тегишли тавсияномалар хотин-қизларга берилади ва 2020 йил 20 июлгача тавсиянома берилган талабгорларнинг якуний рўйхати Давлат тест марказига тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, давлат гранти учун тавсияномалар қуйидаги тоифа хотин-қизларга берилади:
- кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;















