Давлат тест маркази хотин-қизлар учун ажратиладиган қўшимча 4 фоизли давлат грантининг ҳудудлар кесимидаги тақсимотини эълон қилди.
Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020-2021 ўқув йили учун хотин-қизларга ажратилган 4 фоизли қўшимча давлат гранти учун республика бўйича жами 940та жой ажратилган.
Вилоятлар кесимида ўринлар қуйидагича тақсимланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 51;
- Андижон вилояти – 85;
- Бухоро вилояти – 53;
- Жиззах вилояти – 36;
- Қашқадарё вилояти – 88;
- Навоий вилояти – 28;
- Наманган вилояти – 75;
- Самарқанд вилояти – 104;
- Сурхондарё вилояти – 71;
- Сирдарё вилояти – 49;
- Тошкент вилояти – 80;
- Фарғона вилояти – 100;
- Хоразм вилояти – 50;
- Тошкент шаҳар – 70.
Эслатиб ўтамиз, давлат гранти учун тавсияномалар қуйидаги тоифа хотин-қизларга берилади:
- кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
- тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
- 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
- шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
- ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
- ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
- олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ марта паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).
















