«Чинор» ЙПХ масканида катта миқдорда рангли металлар ушланди
ЙПХ инспекторлари транспорт воситасини юкхонасини текшириш вақтида, юкхонада катта миқдордаги рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент вилоятининг “Чинор” мунтазам ЙПХ масканида хизмат ўтаётган ЙПХ инспекторлари, кичик сержант Ж.Абдураҳмонов ҳамда сафдор Я.Тошев текшириш учун Наманган вилояти томонидан Тошкент йўналишига қараб ҳаракатланаётган “Исузи” русумидаги, ҳайдовчи Р.У. бошқарувидаги транспорт воситасини текшириб кўриш учун тўхтатишган.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ЙПХ инспекторлари транспорт воситасини юкхонасини текшириш вақтида, юкхонада катта миқдордаги рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Қайд этилишича, керакли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳайдовчи, транспорт воситаси ҳамда ашёвий далиллар туман ИИБга олиб борилди.
У ерда қоплардаги рангли металлар тортиб кўрилганида, уларда 3 тонна
100 килограмм, ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган алюмин кукунлари борлиги маълум бўлди.
Мавзуга оид
13:30 / 22.08.2024
Эронда шифокорлар эркакнинг ошқозонидан 452 та металл буюмни чиқариб олди
10:20 / 16.05.2024
Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди
10:28 / 23.04.2024
Чирчиқда 13 тоннадан ортиқ рангли металлар талон-торож қилинишининг олди олинди
07:32 / 13.04.2024