«Бундай воқеалар фавқулодда ҳолат сифатида қабул қилиниши зарур» — Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Андижондаги қийноқ воқеаси ҳақида
1 июль куни Халқаро пресс клубнинг Андижондаги қийноқ иши масаласига бағишланган сессиясида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ бўлим бошлиғи Ойбек Аҳмадов қийноқ туфайли вафот этган фуқаро билан боғлиқ ҳолат ҳақида муносабат билдирди.
Миллий марказ вакили фуқаро А.Анинг ИИВ ходимлари томонидан қийноққа солиниб, 11 июнь куни вафот этишини инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши дея баҳолади.
«А.Анинг 3та ҳолатда конституцион ҳуқуқи бузилган. Аввало, фуқаронинг яшаш ҳуқуқи поймол этилган. Унинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқига тажовуз қилинган. Бундан ташқари, А.Абдукаримов қийноққа солинган. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ эса конституциявий нормаларга хилоф ҳар қандай ҳолатни қоралайди», деди Ойбек Аҳмадов.
Шунингдек, пресс-клуб сессиясида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Андижондаги ҳолат юзасида ўз таклифларини билдирди:
- Эндиликда мамлакатда бундай ҳолатлар фавқулодда ҳолат сифатида қабул қилиниши зарур;
- Бундан буён бу каби ҳолатларни чуқур ўрганиш тартибини қатъий йўлга қўйиш;
- Олий судга Жиноят кодексининг 235-моддасини одил судлов жараёнида қўллаш амалиётини умумлаштириш тавсия этилади;
- Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор соҳаларда ишлаётган, фаолият юритаётган барча тоифадаги кадрлар инсон ҳуқуқлари бўйича ўқитилиши шарт.
Бундан ташқари, марказ вакили Андижондаги қийноқ иши бўйича олиб бориладиган суднинг ҳам тўлиқ очиқ тарзда ўтказилишини талаб қилишини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024