Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
New York Times газетаси «қора» сўзини бош ҳарф билан ёзишга қарор қилди
Аввалроқ Associated Press агентлиги ана шундай ташаббус билан чиққанди.
The New York Times газетаси қора танлиларга ҳурмат сифатида ўз мақолаларида black («қора») сўзини бош ҳарфда ёзишга қарор қилди.
Қайд этилишича, «АҚШ ва бошқа жойлардаги келиб чиқиши африкалик бўлганларга нисбатан «қора» сўзи ишлатилганида бу сўз фақат бош ҳарф билан ёзилади».
Нашрнинг ижрочи муҳаррири Дин Бакенинг сўзларига кўра, бу қарор қабул қилинишига АҚШдаги ирқчиликка қарши норозиликлар билан боғлиқ вазият сабаб бўлган. Юздан ортиқ журналистлар ўзаро келишган ҳолда «қора» сўзини афроамерикаликларга нисбатан бош ҳарфда ёзишга қарор қилган.
Аввалроқ Associated Press агентлиги ана шундай ташаббус билан чиққанди.
Май охирларидан буён АҚШда афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлими ортидан оммавий норозиликлар бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37 / 30.06.2026