Жамият | 09:04 / 01.07.2020
14671
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 2000 доллар миқдорида пора олаётган ўқитувчи қўлга тушди

Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

2020 йил 16 июнь куни Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасига 1987 йилда Самарқанд туманида туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси 5000 АҚШ доллари эвазига олийгоҳга ўқишга киритишни ваъда қилаётгани, олдиндан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини сўраётгани, қолганини ўқишга киргандан кейин олишини билдираётганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Мазкур аризага асосан, 2020 йил 16 июнь куни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят-қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Хабарда айтилишича, тадбир давомида ушбу фуқаро ариза муаллифидан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мавзуга оид