Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлинда метро бекати номи «ирқчиликка алоқадор тагмаъно» туфайли ўзгартирилади
Берлиндаги BVG транспорт компанияси «Моренштрассе» (Mohrenstraße) метро бекати номини «Глинкаштрассе» (Glinkastraße — «Глинка кўчаси») деб ўзгартиришни режалаштирмоқда, сабаби бекат номидаги тагмаъно туфайли мунозаралар келиб чиқди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
«Mohren» сўзи қора танлиларни ифодаловчи эскирган тушунчадир. Кўча номи Африкадан олиб келинган қуллар бу ҳудудда жойлаштирилган вақтларга ишора қилади, деб ёзади Der Tagesspiegel газетаси.
BVG «кўчанинг номи бўйича баҳс-мунозараларни тушунгани ҳамда ҳурмат қилгани сабабли» метро бекати номини ўзгартиришга қарор қилди, дейилади баёнотда. Энди станция рус бастакори Михаил Глинка (1804-1857) шарафига аталган қўшни Глинка кўчаси номини олади.
«Аниқ позицияга эга компания ва пойтахтдаги энг йирик иш берувчилардан бири бўлган BVG ирқчилик ёки бошқа камситиш ҳолатларининг ҳар қандай кўринишидан воз кечади», - дейилади компания хабарида.
Бекат номини ўзгартириш санаси кейинроқ эълон қилинади.
Die Welt газетасининг ёзишича, сўнгги йилларда Моренштрассе кўчасини қайта номлаш масаласи бир неча бор кўтарилди. Буни, хусусан, «Германиядаги қора танлилар учун ташаббус» жамоат ташкилоти талаб қилмоқда. АҚШда афроамерикалик Жорж Флойднинг вафотидан кейин бошланган ирқчиликка қарши намойишлар фонида бу баҳс яна тикланди.
Мавзуга оид
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
20:33 / 04.06.2026
Жаҳон чемпионатида ирқчилик ҳолатлари юз берса, ўйин бутунлай тўхтатилади
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
11:19 / 20.05.2026