11:00 / 10.07.2020
7199

Давлат статистика қўмитасига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Президентнинг 9 июлдаги қарори билан Дилшод Ибрагимович Холмуродов Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дилшод Холмуродов ушбу тайинловга қадар Марказий банкнинг Статистика ва тадқиқотлар департаментига раҳбарлик қилиб келаётганди.

У статистика қўмитасида 2010 йилдан буён ишлаб келган Баҳодир Мирусманов ўрнини эгаллади.

Top