ОАВ: АҚШ Хитой коммунистик партиясининг барча аъзоларига санкция киритиши мумкин
Трамп маъмурияти Хитой коммунистик партиясига аъзолар ва уларнинг оила аъзоларининг Қўшма Штатларга саёҳат қилишига тақиқ жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Рейтер агентлиги вазиятдан хабардор манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. Бу эса, икки мамлакат ўртасидаги шундоқ ҳам таранг муносабатларни янада кескинлаштириши мумкин.
Юқори лавозимли масъуллар бу борада дастлабки муҳокамаларни ўтказмоқда ва якуний қарор қабул қилиш учун таклиф президент Доналд Трампга олиб кирилмаган, деган манба, номини ошкор қилмаслик шарти билан.
Дастлаб The New York Times нашри томонидан эълон қилинган мавзу 10 миллионлаб хитойликларга виза беришни тақиқлашни назарда тутади. Бу эса, Вашингтоннинг Хитойга нисбатан энг оғир босимларидан бири бўлиши ва Пекин билан янги совуқ урушига сабаб бўлиши мумкин.
Бундай тақиқ Хитой коммунистик партиясининг юқори ва қуйи поғонадаги аъзолари баравар жорий қилингудек бўлса, америкаликларнинг Хитойга тақиқини жорий қилиш билан боғлиқ қарши ҳаракатларга ҳам сабаб бўлиши эҳтимол. Бундай ҳолат рўй берса, АҚШнинг Хитойдаги бизнес манфаатларига катта зарар етказиши эҳтимол, дейилади хабарда.
Хитой ТИВ расмий вакили Hua Chunying бу хабарни изоҳлар экан, агар рост бўлса, “ачинарли” эканини таъкидлади.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео қисқагина жавоб бериб, “президент етакчилигида Хитой коммунистик партиясига қарши чоралар ўйлаб кўрилаётганини” билдирди.
Оқ уй матбуот котиби Kayleigh McEnany ўз навбатида “Хитойга доир ҳар қандай имконият кўриб чиқилаётганини” таъкидлади.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024