Украина Олий Радаси 17 июлда “Халқ хизматкори” фракцияси депутати Максим Бужанский томонидан таклиф қилинган қонун лойиҳасини кўриб чиқмади. Бу ҳужжат ўрта мактабларнинг украин тилига ўтишини 2023 йилгача ортга суриб туришни назарда тутар эди. Эндиликда, барча мактаблар 1 сентябрдан дарсларни украин тилида ташкил этади

Бужанский қонун лойиҳаси Украинанинг “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Украин тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини таъминлаш тўғрисида”ги қонунлари талабларини жорий қилиш муддатини ўзгартиришни назарда тутар эди. Эндиликда, ўрта мактаблардаги фанлар бўйича таълимнинг 80 фоизи украин тилида берилиши зарур бўлади.