07:46 / 20.07.2020
7186

Қабул–2020: Сўнгги кун олдидан 1,3 миллиондан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 19 июль куни соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 1 миллион 323 минг 384 нафар (жорий йилги битирувчилар — 510 572 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, шундан, таълим шакли бўйича:

  • кундузги — 733 951 нафар;
  • сиртқи — 558 124 нафар;
  • кечки — 31 309 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1. Тошкент шаҳри — 360 598 нафар;

2. Самарқанд вилояти — 125 048 нафар;

3. Фарғона вилояти — 101 295 нафар;

4. Aндижон вилояти — 96 401 нафар;

5. Қашқадарё вилояти — 87 995 нафар;

6. Сурхондарё вилояти — 80 591нафар;

7. Қорақалпоғистон Республикаси — 74 377 нафар;

8. Тошкент вилояти — 70 246 нафар;

9. Наманган вилояти — 69 964 нафар;

10. Жиззах вилояти — 63 901 нафар;

11. Бухоро вилояти — 59 143 нафар;

12. Хоразм вилояти — 50 308 нафар;

13. Навоий вилояти — 42 794 нафар;

14. Сирдарё вилояти — 37 723 нафар.

Тиллар кесимида:

·       ўзбек тилида — 1 157 573 нафар (87,6 фоиз)

·       рус тилида — 123 503 нафар (9,3 фоиз)

·       қорақалпоқ тилида — 39 429 нафар (2,9 фоиз)

·       бошқа тилларда — 2 879 (0,2 фоиз).

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган олий таълим муассасалари:

·       Самарқанд давлат университети — 67 405 нафар;

·       Aндижон давлат университети — 52 300 нафар;

·       Қарши давлат университети — 51 733 нафар;

·       Термиз давлат университети — 46 251 нафар;

·       Наманган давлат университети — 46 223 нафар.

Эслатиб ўтамиз, бугун — 20 июль абитуриентларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги куни.

Мавзу
Қабул-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top