15:53 / 23.07.2020
5143

8660 та чет тили сертификатининг 581 таси талабга жавоб бермаслиги аниқланди – ДТМ

Давлат тест марказининг хабар беришича, 20 июлга қадар абитуриентлар томонидан 8 660 та чет тили сертификати дастурга киритилган. Шундан 581 таси талабга жавоб бермаслиги аниқланган.

Фото: Getty Images

«20 июндан 20 июлга қадар рўйхатдан ўтиш давомида абитуриентлар томонидан 8 660 та ҳужжат чет тили сертификати сифатида дастурга киритилди.

Буларнинг барчаси Давлат тест маркази томонидан текширилди ва 8 079 та сертификат ўз тасдиғини топди. 581 та сертификат эса талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

Мисол учун, 200 та сертификатда тилни билиш даражаси B2 дан паст эканлиги, 117 та сертификат миллий ёки халқаро имтиҳон тизимларидан олинмаганлиги (ўқув марказлари томонидан берилган ёки халқаро бўлмаган сертификатлар), 69 та сертификатда амал қилиш муддати тугаганлиги, 7 та ҳолатда сертификатларнинг ҳақиқий эмаслиги, 9 тасида сертификат бошқа шахсга тегишли эканлиги аниқланди», дейилади ДТМ ахборот хизматининг хабарида.

Top