Жаҳон | 01:11 / 26.07.2020
10983
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг бош инфекционисти коронавирус сабабли таҳдидлар остида қолганини айтди

Фото: Reuters

Энтони Фаучи ОИВ/ОИТСга қарши кураш авжига чиққан паллада ҳам таҳдидли мактублар олган.

АҚШ аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи оиласига нисбатан таҳдидлар бўлаётганини айтди.

"Вазият кескин. Менга, хотиним ва қизларимга нисбатан жиддий таҳдидлар бўлди. Бу қанақаси? Наҳотки бу АҚШда содир бўлаётган бўлса?" – деди Фаучи.

Унинг сўзларига кўра, коронавирусни сиёсийлаштириш мумкин эмас.

"Биз жамоат соғлиғини сақлашнинг фундаментал тамойиллари ҳақида гапирамиз. Одамлар қанақасига бунга нисбатан душманларча кайфиятда бўлишлари мумкинлигини тушунмаяпман", - деди Фаучи.

Фаучининг айтишича, бу у билан юз бераётган биринчи бундай ҳолат эмас. ОИВ/ОИТСга қарши кураш авжига чиққан паллада ҳам у таҳдидли мактублар олган.

АҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 4 миллиондан ошган, 145 минг киши вафот этган.

Мавзуга оид