Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги янги фармонни имзолади.
Мазкур фармон билан қуйидаги асосий чора-тадбирлар белгиланмоқда:
1. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш борасида қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширади:
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч кун муддатда ҳудудларда шаклланган ижобий тажрибадан келиб чиқиб:
- маҳаллалар ва аҳоли хонадонларида юқумли касалликлар, шу жумладан коронавируснинг олдини олиш, симптомсиз, енгил кечаётган беморлар ва улар билан мулоқотда бўлган шахсларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳар бир оилавий поликлиника ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда мобил гуруҳларни ташкил қилиш;
- мобил гуруҳлар таркибига биринчи навбатда малакали шифокор ёки инфекционист ҳамда патронаж ҳамшираси киритилишини таъминлаш;
- мобил гуруҳларни дори-дармон, алоқа, транспорт воситалари ва бошқа зарур асбоб-ускуна ва анжомлар (шахсий ҳимоя воситалари, пульсоксиметр, пирометр ва бошқалар) билан таъминлаш;
- мобил гуруҳлар учун соддалаштирилган йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларини тизимли йўлга қўйиш, лаборатория текширувидан ўтказишда тирбандликнинг олдини олиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида лаборатория текшируви амалиётига хусусий секторни жалб қилган ҳолда экспресс-тест ва








