Ўзбекистон | 13:49 / 27.07.2020
48715
2 дақиқада ўқилади

ДХА махсус стикер масаласида қўшимча маълумот берди

Етказиб бериш фаолияти билан шуғулланиш учун стикер зарурлиги масаласида Давлат хизматлари агентлигига келиб тушган мурожаатларга жавоб берилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фото : KUN.UZ

ДХА матбуот хизмати раҳбари Севара Зокированинг маълум қилишича, республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги 33-сон баёнида стикер бериш қайтадан бошланиши белгиланмаган, аввал берилган стикерлар амалдалиги кўрсатиб ўтилган.

«Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари (фирма автомобили) киритилган. Шу сабабли, фаолият турингизни тасдиқлаш учун корхонанинг таъсис ҳужжатларини олиб юриш тавсия этилади», - дейди у.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил июндаги 33-сон мажлис баёнига асосан, ўрнатилган карантин даврида автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

«Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорида автотранспортда ҳаракатланиши учун берилган стикер-рухсатномаларни автотранспорт воситаси алмашганда (сотилганда, носоз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда ва ҳоказо) Давлат хизматлари марказлари томонидан қайта расмийлаштирилиши назарда тутилмаган», - дея қўшимча қилди Зокирова.

Мавзуга оид