Жамият | 16:46 / 27.07.2020
3253
2 дақиқада ўқилади

Навоийда 4209та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари етказиб берилди

Махсус комиссия қарорига биноан юртимизда карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилди. Бу хабардан аҳолининг кам таъминланган қатламида хавотир ҳисси уйғониши табиий.

Карантин даврида кўплаб оилаларнинг озиқ-овқат муаммосидан азият чекишининг олдини олиш мақсадида бутун республика бўйлаб «Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари» фаолияти давом этмоқда.

Навоий вилояти «Маҳалла фонди» ўзининг телеграм каналида хабар беришича, шу кунга қадар жами 4209та оилага бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари етказиб берилган.

Call-марказда 221 нафар кўнгилли волонтёр ёшлар «1197» қисқа рақамига бўлаётган қўнғироқларга жавоб бериб, бирламчи маҳсулотларни эҳтиёжманд оилалар хонадонларига етказиб беришмоқда.

Вилоятнинг турли ҳудудида яшовчи аҳоли қатлами карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда қолиб, бирламчи маҳсулотларга эҳтиёж сезишганда Call-марказнинг қуйидаги ҳудудий рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:

  • Навоий шаҳри — (79) 220-64-09
  • Зарафшон шаҳри — (79) 573-00-22
  • Кармана тумани — (79) 532 15 04
  • Конимех тумани — (79) 512-13-31
  • Қизилтепа тумани — (79) 555-22-62
  • Навбаҳор тумани — (79) 562-17-52
  • Нурота тумани — (79) 523-14-86
  • Томди тумани — (79) 582-12-95
  • Учқудуқ тумани — (79) 593-01-60
  • Хатирчи тумани — (79) 544-28-55

Мавзуга оид