Чиро Иммобиле «Олтин бутса»ни қўлга киритишга яқин
«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле 2019/20 мавсумининг Европадаги энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса»ни қўлга киритди.

Фото: The National
30 ёшли ҳужумчи Италия чемпионати доирасида 35та гол урди.
31та гол урган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду назарий жиҳатдан унга етиб олиши мумкин эди. Чунки, дам олиш кунлари А Сериянинг якуний, 38-тур ўйинлари ўтказилиши лозим эди. Аммо мудатидан олдин чемпионликни қўлга киритган «Ювентус» Роналдуни «Рома»га қарши ўйин қайдномасига киритмади.
Натижада, Иммобиле фаолиятида илк маротаба нуфузли совринни қўлга киритди. «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски 34та гол билан иккинчи, Криштиану Роналду 31та гол билан учинчи бўлди.
«Олтин бутса» соврини 1968 йилдан бери Европа чемпионатларида энг кўп гол урган футболчиларга топширилмоқда. Уни энг кўп қўлга киритган футболчи «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобланади – 6 марта (2010, 2012, 2013, 2017, 2018, 2019). Португалиялик тўпурар Криштиану Роналду ҳисобида 4та соврин бор (2008, 2011, 2014, 2015).
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди
Ўзбекистон | 08:32
-
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон | 08:20
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
Мавзуга оид

17:33 / 06.01.2020
Чиро Иммобиле. Иккинчи уринишда Левандовски ва Роналдуни ортда қолдираётган Италия қироли

18:28 / 16.10.2019
Мессига «Олтин бутса» топширилди

08:21 / 27.05.2019
Месси навбатдаги «Олтин бутса»сини қўлга киритди

09:50 / 25.05.2019