Ҳайдовчи машина жарима майдончасига жойланишидан норози бўлди ва унинг устига чиқиб олди, ЙҲХББ ҳолат бўйича расмий маълумот берди
Ҳайдовчи автомашина жарима майдончасига жойланишидан норози бўлган ва “Газ 3110” русумли транспорт воситасининг устига чиқиб олган.
Жорий йилнинг 31 июль куни ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи машинасини ЙПХ ва жарима майдончасидан сақлаш учун унинг устига чиқиб олгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, видеолавҳада тасвирланган ҳолат 2019 йилнинг 20 сентябрь куни содир бўлган.
Шу куни Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари К.Аҳмедов, А.Ибодов ва Ҳ.Полвоновлар белгиланган дислокация асосида Ғиждувон тумани, Ю.Ҳамадоний кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида, соат 10:30ларда “Газ 3110” русумли давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.Х. ЙПХ инспектори К.Аҳмедов томонидан белгиланган тартибда тўхтатилган.
ЙПХ инспектори ҳайдовчининг олдига бориб, ўзини таништириб, меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган. Ҳайдовчи меъёрий ҳужжатлари ёнида мавжуд эмаслигини билдирган.
Шундан сўнг, ЙПХ инспектори ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7-бандида белгиланган талабларни бузганлигини айтиб, маъмурий баённома расмийлаштирган ва транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириши зарурлигини тушунтирган.
Ҳайдовчи автомашина жарима майдончасига жойланишидан норози бўлган ва “Газ 3110” русумли транспорт воситасининг устига чиқиб олган.
ЙПХ инспектори ҳайдовчига меъёрий ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли ушбу автомашинани жарима майдончасига қўйишга мажбурлигини яна қайта тушунтирганидан сўнг транспорт воситаси жарима майдончасига киритилган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:31 / 01.06.2024
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди
21:25 / 18.10.2023
Бухорода автомобилнинг давлат рақами белгиларини яширган ҳайдовчи аниқланди
15:36 / 16.07.2022
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
10:07 / 11.02.2022