Президентнинг “2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси очиқланди.

Режага кўра, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошида Artificial Intellegence and Data Science илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Бунда:

Artificial Intellegence and Data Science илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш;

қарорда илмий-тадқиқот фаолиятининг машинавий ўрганиш (Deep learning, Neural network), компьютер ёрдамида кўриш (Computer vision) ва маълумотлар таҳлилчиси (Data analyst) йўналишларини докторант ва мустақил тадқиқотчиларни тайёрлаш учун қўшимча квоталар ажратишни белгилаш;

қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш назарда тутилган.