Ўзбекистон | 13:30 / 25.08.2020
26759
2 дақиқада ўқилади

ССВ вакили: «Мактабларни очишда эътиборга олиниши керак бўлган жиҳатлар бор»

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида “Коронавирус пандемияси вақтида кўрилаётган чоралар”га бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Фото : KUN.UZ

Унда мактабларнинг очилиши билан боғлиқ амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

“Авваламбор мактабларни очилишини ижобий баҳолашимиз даркор, ўқувчиларни нафақат билим олиши балки психологик ҳолати ҳам муҳим жиҳат, бироқ мактабларнинг очилишида эътиборга олишимиз зарур бўлган томонлари мавжуд, жумладан: 

  • мактабга ташқаридан инфекциянинг киришига йўл қўймаслик;
  • ўқитувчилар/ўқувчилар ва бошқа ходимлар орасида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш.

Бу борада санитария меъёр ва қоидалари ишлаб чиқилган ва айни кунларда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда”, - деди Рустам Икромов.

Шунингдек, бу борада мактабгача таълим ташкилотларига оид маълумот ҳам тақдим этилди.

“Аввал хабар берганимиздек, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига боғлиқ 0373-20 сонли “COVID 19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар” санитария меъёр ва қоидалари ишлаб чиқилди ва 2020 йил 12 августда тасдиқланди. Ушбу қоидаларга мувофиқ фаолиятни рухсат этилган кундан эътиборан бошлашлари мумкин бўлади”, - деди штаб аъзоси.

Мавзуга оид