Фармон билан, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хусусан, коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишига ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшгани, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишдаги жасорати ва фидойилиги учун 99 киши фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан
- Абдуллаев Мурод Бобожонович – Олот тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар юқумли касалликлари реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи, Бухоро вилояти
- Исоқулов Тўлқин Ўролович – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Ҳарбий-тиббий бошқармаси бошлиғи
- Кариев Ғайрат Маратович – Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори
- Наврўзов Маҳмадали – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг болалар хирургияси бўлими бошлиғи, Қашқадарё вилояти
- Раҳимқулов Худойқул Ҳакимович – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали бошлиғи
- Сотволдиева Маҳбуба Насирдиновна – Фарғона туманидаги «Шоҳимардонобод» қишлоқ врачлик пунки мудири, Фарғона вилояти
- Иноятова Флора Ильясовна – Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа раҳбари
- Эргашова Мухтасархон Йўлдошевна – Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Андижон вилояти
- Сагиров Анвар Мидхатович – Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиали директори
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
- Ҳожибоев Абдуҳаким – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
- Жумаев Бахтиёр Шернович – Ангор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси инфекционисти, Сурхондарё вилояти
I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
- Бекназаров Жуманазар Бекназарович – Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг урология бўлими профессори










