Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дезинфекция туннелларининг умуман фойдаси бўлмади деб баҳолаш хато фикр – штаб аъзоси
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бошқарма бошлиғи, эпидемиолог Рустам Икромов 7 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда дезинфекцион туннеллар бўйича фикр билдириб, уларнинг самарали эканлигини таъкидлади.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов АОКАда ўтказилган брифингда аҳолидан келиб тушган саволларга жавоб берди. У дезинфекцион туннелларнинг умуман фойдаси бўлмади, дейиш ҳам тўғри эмаслиги ҳақида гапирган.
«Биргина ўткир ичак юқумли касалликларини 2019 йил 6 ойлигига нисбатан, жорий йил шу даврида 61 фоизга камайгани, вирусли гепатит А тури 76 фоизга камайганининг ўзи ушбу дезинфекция чораларининг юқумли касалликлар тарқалишида ўрин тутганлигини билдиради.
Бугунги кунга қадар дезинфекция туннелларининг коронавирусга қарши таъсир самараси қайсидир мамлакат томонидан ўрганилгани тўғрисида расмий мақолалар чоп этилмаган», дейди штаб аъзоси.
- Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннелларининг коронавирусга қарши курашда энг фойдасиз восита эканлиги ҳақида баёнот берган эди.
Икромовнинг маълумот беришича, кунига 30-40 мингта тест таҳлили ўтказиляпти, шундан 200-250тагача мусбат натижа аниқланяпти.
Брифингда Қирғизистон билан янги тартиб келишилгани бўйича тўлиқроқ маълумот бериш сўралган.
«Республика махсус комиссиясининг қарори билан сўнгги 14 кун Қирғизистон Республикасида бўлиб турган ёки сўнги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди.
Қирғизистон Республикасига чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди, белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистон Республикасига кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади», деди штаб аъзоси.
Мавзуга оид
20:04 / 19.01.2022
Кунига ўртача 45−50 мингта ПЗР-тест олинмоқда — СВВ
15:09 / 07.05.2021
Ҳиндистон ва Туркиядан келаётганлар бепул антиген тест топшириши йўлга қўйилади
18:44 / 06.05.2021
«Жавоби бир соатда чиқадиган коронавирус тести сохта» — ПЦР тест натижаларини сохталаштириш ҳолатларига расман муносабат билдирилди
17:22 / 18.12.2020