Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳри таркибида янги туман ташкил этилди
Парламент қуйи палатасининг 2020 йил 8 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар «Наманган вилояти Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида»ги масалани кўриб чиқдилар.
Парламент сайтида ёзилишича, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ киритилган ушбу масала мазкур ҳудудда бошқарув самарадорлиги яхшиланишини назарда тутади.
Қайд этилганидек, Давлатобод тумани таркибига Наманган шаҳрининг «Юксалиш», «Наврўз», «Нуробод», «Гулшан», «Орзу», «Порлоқ», «Навбаҳор», «Мустақиллик», «Тўқувчи», «Умид», «Янги тонг», «Халқлар дўстлиги», «Давлатобод», Қуйи Ғирвон», «Юқори Ғирвон», «Ўрта Ғирвон», «Боғ», «Элобод», «Гулобод», «Ирвадон», «Шишаки», «Қуйи Ровустон», «Ўрта Ровустон», «Юқори Ровустон» ва «Елхон» маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудлари ўтказилиши назарда тутилмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар ҳудудда янги инфратузилма объектлари барпо этилиши ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимининг янада яхшиланишига туртки беради.
Мавзуга оид
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026