Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда таълим муассасаларини дезинфекция воситалари билан таъминлашга 2,3 млрд сўм ажратилди
Мактабларни дезинфекция ва антисептик воситалари билан таъминлашга ҳокимликлар масъул ва улар бу жараённи тўлиқ назоратга олади.
Қашқадарё вилоятидаги таълим муассасаларини дезинфекция воситалари билан таъминлашга маҳаллий бюджетдан 2 миллиард 363 миллион сўм маблағ ажратилди.
Вилоят ҳокимлиги хабарида айтилишича, ушбу маблағларга 4300 дона пирометр, 6900 дона дозатор ва бошқа антисептик воситалар олиб келинмоқда.
Қайд этилишича, таълим жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган дезинфекция воситаларининг бирортаси ҳам ўқитувчи ёки ўқувчилар томонидан харид қилинмайди.
Вилоят ҳокимлиги шундай ҳолатларга дуч келинса @qvh_murojaat ёки 75 220-03-00 рақамига мурожаат қилишни сўраган.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
17:46 / 15.06.2026
Нобуд бўлган ҳайвон жасадини кремация қилиш тартиби белгиланди
22:01 / 13.06.2026