Жаҳон | 18:51 / 10.09.2020
12018
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларини Хитойга қарши туришга чақирди

Майк Помпео Хитойнинг баҳсли сувлардаги ҳарбий фаоллигига "сўзда эмас, амалда" қаршилик кўрсатиш муҳим эканлигини таъкидлади.

Фото: Anadolu Agency

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Жануби-Шарқий Осиё миллатлари ташкилоти (АСЕАН)га аъзо давлатларни Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий фаоллиги кучайишига қарши чора кўришга чақирди.

 Помпео АСЕАН мамлакатлари ташқи ишлар вазирларига онлайн режимда мурожаат қилар экан, Хитойнинг баҳсли сувлардаги ҳарбий фаоллигига "сўзда эмас, амалда" қаршилик кўрсатиш муҳим эканлигини таъкидлади.

У АҚШ Пекинга қарши чораларни қўллаб-қувватлашини айтди.

Помпеонинг қайд этишича, Хитой АСЕАНнинг демократик қадриятлар, суверенитет, тенглик ва ҳудудий яхлитлик каби тамойилларини ҳурмат қилмаяпти.

«Олдинга қадам ташлаш керак деб ҳисоблайман. Шунчаки гапириш етарли эмас, амалда ҳаракат қилиш керак. Ўзингизга ишонинг. Америка дўст сифатида ёнингизда туради», - деб ваъда берди Майк Помпео.

Мавзуга оид